 |  | ЕҲҲТ раиси сўз эркинлиги ҳимояси бўйича ҳеч нарса қилмаяпти, дея ҳисобламоқда ЖХҚ | 10.06.10 16:12
КЗЖ: Қозоғистон ЕҲҲТ раиси ролини оқлолмайди Uznews.net - Нью-Йоркдаги “Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси” АҚШ конгрессининг Хельсинки комиссияси ушбу ташкилотга аъзо давлатлар олдидаги сўз эркинлигини таъминлаш борасида Қозоғистон ўз мажбуриятларини бажарамаганлигини билдирди.
“ЕҲҲТ ҳудудида сўз эркинлигига таҳдид” - дея аталган маъруза билан “Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси” эксперти Музаффар Сулаймонов АҚШ конгрессининг Хелсинки комиссияси олдида чиқиш қилди.
“ЕҲҲТга раислик қилаётган Қозоғистон матбуот эркинлигини таъминлаш борасидаги ўз фазифаларини бажара олмади”, - дея билдирди Сулаймонов.
Шунингдек у, Европа ва Марказий Осиёда маҳкумликда қолаётган журналистлар сони бўйича лидерликни Ўзбекистон сақлаб келаётганлигини таъкидлади.
ОАВ ва журналистларни қўллаб қувватлаш бўйича турли халқаро ташкилотлар ва сиёсий бирлашмалар бир неча бор Ўзбекистон президенти Ислом Каримовни матбуотга босимларни юмшатишга чақиришган.
Шундай кампаниялардаги асосий талаблар орасида: маҳкум журналистларни озод этиш, эркин хабарлар сайтларига тўсиқларни бас қилиш чақириқлари бор.
Сўз эркинлиги учун курашчилар, шунингдек, халқаро ва ҳорижий ОАВнинг мамлакатда фаолият кўрсатиши ва журналистларга тазйиқларни мутлақо тўхтатишни талаб қилишмоқда.
Uznews.net |