| 28.07.10 03:48
Тошкентда ҳаммаси орқа кириш йўлиданми? Uznews.net – Замонавий Тошкент – банклар ва ҳокимликлар, супермаркетлар, қаҳвахонаю ресторанлар шаҳри. Бир сўз билан – саройлар шаҳри. Айни пайтда ушбу қасрларнинг олд дарвозалари оддий фуқаролари учун очилмайди.
Бунинг яққол бир мисоли Ўзбекистон Давлат консерваторияси бўлиши мумкин. Фақат саккиз йил муқаддам, тақдимот маросимида унинг марказий кириш эшиклари ланг очилган, унинг зиёратчилари танланган шахсларгина бўлишганди. Шундан бери мусиқа саройига мутлақо орқа эшикдан кириб чиқилади.
Нима учун марказий эшиклар ёпиқлиги ҳақидаги саволга, вестибьюлдаги вахтёр вазминлик билан шундай жавоб беради: «Ушбу эшиклар ҳукумат маҳкамаси ва ҳориждан келган мўътабар меҳмонлар учун. Қолганлар фақат бу ерларни чангитиб, булғатишади».
Нафақат фуқароларга, балки ўз ходимларига ҳам шу каби илтифот кўрсатувчи ташкилот “Узавтопром” рахбариятидир. Бу ерда нафақат марказий эшиклар ёпиқ ва одамлар ён тараф эшикларидан кириб чиқишади, балки марказий вестибюлдаги лифтга ҳам одамларни қўйишмайди.
Бинонинг бу қисмига, йўлак гиламлари тўшалган ва улар устидан юришга фақат ҳокимият эгалари ва муҳтарам ҳорижлик ҳамкасбларнинггина пойафзали муяссар бўлиши мумкин. Қолганлар бино чеккасидаги тез тез бузилиб турувчим лифтдан фойдаланишади.
Ҳатто шаҳар ҳокимиятидагилар ҳам бундан мустасно эмас, Улар меҳмонлар ва хизматчиларни орқа эшиклан киритишади, марказий эшик эса мутлақо ҳоким ва унинг ўринбосари учун очилади.
Бироқ бу борада Федерович номидаги санатория типидаги шифохона ҳаммани ортда қолдирди. Бино капитал таъмир қилинганида, баланд колонналар билан безатилган марказий кириш қисми, шунчаки ойнаванд ромлар билан қопланиб, тўсиб ташланди.
Кенг ва қачонлардир меҳмоннавоз бўлган айвон ва колонналар жойида қолди. Бинога кириш эса орқа қанотдан жорий этилди.
«Энди нима учун марказий эшик ёпиқ дея сўраб ўтиришмайди, - дея ҳазил қилишадим шифохона ходимлари. – Чунки унинг ўзи мутлақо мавжуд эмас. Колонналар эса, қизиқувчанлар учун бир ҳазил ўрнида қолдирилган».
Ўзбекистондаги аксариятасосий кириш жойлари, мутлақо олий мансабдорлар учун, қолганларга эса, таъбир учун кечирасиз, орқа кириш йўли қолдирилган.
Uznews.net |