Русский  |  Ўзбекча  |  English  
Қидириш 
ДУНЁ < ортга
Ўш кўчаларини қирғиз ҳарбийлари қўриқламоқда, уларга аксарият ўзбеклар ортиқ ишонишмайди
20.07.10 17:42
ЕҲҲТ полициячилари сўнгги ишорани кутишмоқда
Uznews.net – ЕҲҲТ Доимий Кенгаши шу ҳафтада ташкилотнинг полиция контингентини Қирғизистон жанубига киритиш ҳақида расмий қарор қабул қилади, сўнгра миссияни бошлаш учун фаол тайёргарликлар кўрилади.

Европада ҳавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, ўткан жумада Қирғизистон билан ЕҲҲТнинг полиция маслаҳат гуруҳини қирғиз жанубига жойлаштириш хақидаги музокараларини якунлади, эндиликда сўнгги расмиятчиликка ҳозирлик кўрилмоқда.

У ҳам бўлса, шу ҳафта сўнггига режаланган ЕҲҲТ Доимий Кенгаши йиғилишидир. Унда ташкилотнинг Қирғизистон жанубида 52 кишидан иборат полициячилар гуруҳининг жойлаштирилиши ҳақида якуний қарорга келинади.

Ушбу йиғилишдан кейин, Вена(Австрия)даги ташкилот матбуот хизмати вакили Фрэйн Мароевич (Frane Maroevic)нинг айтишича, ЕҲҲТ полициячилар гуруҳини Қирғизистонга жўнатишга ҳозирлик кўра бошлайди, шунингдек уларнинг этник нафратга асосланган қотилликлар ва босқинлар содир этилган Ўш ва Жалолободга борадиган аниқ кун ҳақида гапириш мумкин бўлади.

Кирғизистоннинг келишувига асосан, минтақанинг
Одамлар ҳамон бошпанасиз, уларнинг уйлари вайроналарга айланган
жанубий ҳудудига 52 нафар полициячилар жўнатилади, бироқ кейинчалик улар сафига тағин 50 нафар полициячи қўшилиши мумкин. Полициячилар гуруҳи, дастлаб белгиланганидек Қирғизистонда тўрт ой мобайнида бўлишади, бироқ бу муҳлат томонларнинг келишувига биноан узайтирилиши мумкин.

ЕҲҲТ полициячилари гуруҳига ташкилотга аъзо 56 давлатнинг ҳар қандай вакиллари кириши мумкин. Улар Қирғизистон жанубига ўз миллий формаларида жўнатилади ва уларнинг билакларида ЕҲҲТнинг маслаҳат полициячилари гуруҳига алоқадорликлари ҳақидаги нишон бўлади.

ЕҲҲТ полициячиларининг вазифаси, Мароевичнинг сўзларига кўра, қирғиз милициясига маслаҳат ёрдами кўрсатишдан иборат бўлади. Улар аҳоли орасидаги фаолият давомида қирғиз миршабларига ҳамроҳ бўлишади, Қирғизистон жанубининг жаъми аҳолиси билан алоқалар ўрнатишади.
 
ЕҲҲТ полициячилари гуруҳининг Қирғизистон жанубига жўнатилиши ҳақидаги қарор халқаро ҳамжамиятнинг, 10 дан 11 июнга ўтар кечаси Ўш ва Жалолободда авж олган кескин этнинг низоларга нисбатан жиддий жавоби бўлди.

Қирғизистон жанубида, зич яшаётган маҳаллий ўзбек аҳолиси, бир соат ичида жисмоний йўқ қилиб ташланиш ҳавфи остида қолди.

Қирғиз миллатчи гуруҳлари ҳарбийлар ва уларнинг техникалари ҳимояси остида ўзбекларнинг уйларини яксон қилишди ва уларнинг ўзларини на аёллар, на болалар, на қариялар бўлишига қарамай аёвсиз ҳалок қилишди.

Қирғизистон президенти Роза Отунбаева, зиддиятлар бошлаганидан ҳафта ўтиб Ўшга келганида, қурбонлар сони икки минггача етиши мумкинлигини айтди.

Uznews.net
Рассказать про новость:
 Версия для печати    Послать другу  
 Twitter    Facebook    Stumbleupon    Livejournal


Изоҳ қолдириш
Исмингиз: 
Email адресингиз: 
  Изоҳ: 
Марҳамат, 4 рақамли кодни киритинг:
  ->>    (Куки должны быть включены.)
БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР жаъми мақолалар >
22.08.10 20:14
23.07.10 15:47
24.06.10 23:05
18.06.10 18:13
17.06.10 01:14
14.06.10 19:56
15.05.10 17:01
29.04.10 22:39
05.04.10 18:52
01.04.10 23:04


ЭНГ ДОЛЗАРБ
EҲҲТ полицияси Қирғизистон жанубига киритилмайди
ЕҲҲТ полицияси қирғиз жанубига боришга кечикмоқда
“Мен қимиз ҳақида куйладим...” Қирғиз хонандаси Юлдуз Усмоновага қарши...
Қирғизистондан чиққан қочқинлар Ўзбекистонда яшириниб оч наҳор кун кечиришмоқда
ЕҲҲТ Қирғизистон учун полициячиларни танлашга шайланмоқда
Обид Қори Қирғизистондаги ёвуз кучларни дуои бад қилади

ҚИСҚА САТРЛАРДА
Қирғизистон жанубида милицияни маҳаллий лидерлар назорат қилмоқда
Қирғизистон ҳукумати Бишкекда митинг қилаётган Барқтабасов тарафдорлари билан музокара олиб бормоқда
ШХХТ Қирғизистонга июн воқеалари тафтишига ёрдам учун ҳуқуқ тартибот тизими маслаҳатчилари гуруҳини жўнатади
Локарно кинофестивалида ўзбекистонлик режисерларнинг: «Орол», «Барзаг», «Галл дараҳти» ва "Оратор" фильмлари қўйилади
7 августда Тошкентга расмий ташриф билан Япония ташқи ишлар вазири Кацуя Окада ташриф буюради
Ўзбекистонда 2 млрд. Тонна атрофида саноат ва маиший аҳлатлари тўпланган

Обуна бўлиш
Name     
E-mail   

Сўровнома
Гиёҳванд моддаларнинг тўла легализациясини қўллаб қувватлайсизми?
Фотогалерея
Валюталар курси
Подробнее на www.nbu.com -->
Об ҳаво