Русский  |  Ўзбекча  |  English  
Қидириш 
МАРКАЗИЙ ОСИЁ < ортга
Ўшда ҳалок бўлган ўзбекларнинг жаноза маросимлари
26.07.10 03:40
Жанубий Қирғизистонда ҳалок бўлганларнинг қирқи ўтказилди
Uznews.net – Шу кунларда аксарият Қирғизистоннинг жанубида 10 15 июн кунлари юз берган хунрезликлар чоғида ҳалок бўлган яқинлари маросимларини ўтказишмоқда, қурбонлар сони бир неча мингни ташкил этади, бироқ барча қурбонларнинг ҳам қабри ва маросим ўтказиладиган жойи йўқ.

Қирғизистон жанубидаги ўзбек оилалари, 20 дан 24 июлга қадар Ўш ва Жалолобод вилоятларида ҳалок бўлган ўз яқинлари ва қариндошлари маросимларини ўтказишади.

Ўш вилоятининг Бозорқўрғон туманидаги Абдурахмановлар оиласи, тиббиёт институтининг биринчи курсида тахсил кўрган, 19 ёшли марҳум талаба Акромхожининг қирқини ўтказишмоқда.

У 12 июн куни ўлдирилган, номаълум шахслар йигитни бўғизлашлан. Яқинлари уни ўликхонадан топишди. Бўғизланганидан ташқари унинг баданида зўрлик аломатлари бор эди. Унинг қотиллари жасадни таҳқирлашган, оғзига ёғоч тиқиб, унинг башарасини хунук холга солишган.

Акромхожининг онаси қотилларни лаънатлайди, уларнинг шафқатсизликда бошқа миллатларга нафрати ва шафқатсизлиги билан ҳатто немис фашистларидан ҳам ошиб тушганликларини айтади. Унинг иккита ўғли бор эди, энди фақат уларнинг биттаси қолди.

“У нега ўлдирилди, - сўрайди маросимга келган 45-ёшли эркак, - биргина ўзбек бўлгани учунми?”

Бу каби мотам ва кўзёши бугун Ўш ва Жалолобод ҳамда жанубий Қирғизистоннинг бошқа ҳудудларида сон саноқсиз.

Айрим маросимларнинг ягона фарқи, яқинларини йўқотоган аксарият одамларнинг дафн маросимини ўтказиш имкони бўлмаганлигида, чунки одамлар тириклайин ёқилган ва уларни танишнинг иложи бўлмаган, ёки бедарак йўқолган эди.

Иссиқдан ўликларнинг айнимаслиги учун уларни тезгина, умумий қабрларга дафн этишган. Эндиликда одамлар уларнинг уйларига келиб Қуръон тиловат қилишар эди.

Қирғизистон жанубида ҳалок бўлганларнинг 40 кунлигини ўтказишаркан, тирик қолган ўзбеклар янги хунрезликлар ва босқинларнинг бошланишидан ҳадиксирашмоқда, аксарият қирғизлар ва қирғиз ҳукумати вакилларининг тазйиқлари хануз тугагани йўқ.

Ўш вилоятининг йирик Қорасув бозорида савдо сотиқ бошланган, бироқ вазият таранг ва ўзбеклар ҳужумларнинг тағин бошланиб қолиши мумкинлиги ҳақида гаплашишади.

Рустам исмли шахснинг гапига кўра, 27 июлгача Ўшга Афғонистон жангарилари ташланиши, уларнинг қасос олиши ҳақида миш мишлар юрибди, бироқ уларнинг ким томонда туриб курашиши номаълум.

Ўш ва Жалолобод вилояти рахбарлари, тартиб ва фуқаролар осойишталигини таъминлашлари ҳақида гапиришади, қурбонларнинг 40 кунлигини ҳам ўзбеклар ҳам қирғизлар нишонлашаётгани учун, ушбу кунларда улар маросимларга ҳайрихох бўлишмоқда.

Матлуба Азаматова Uznews.net учун
Рассказать про новость:
 Версия для печати    Послать другу  
 Twitter    Facebook    Stumbleupon    Livejournal


Изоҳ қолдириш
Исмингиз: 
Email адресингиз: 
  Изоҳ: 
Марҳамат, 4 рақамли кодни киритинг:
  ->>    (Куки должны быть включены.)
БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР жаъми мақолалар >
01.09.10 02:26
31.08.10 22:42
31.08.10 00:26
25.08.10 18:33
25.08.10 15:49
21.08.10 18:18
16.08.10 23:55
16.08.10 20:25
13.08.10 20:16
13.08.10 16:40


ЭНГ ДОЛЗАРБ
EҲҲТ полицияси Қирғизистон жанубига киритилмайди
ЕҲҲТ полицияси қирғиз жанубига боришга кечикмоқда
“Мен қимиз ҳақида куйладим...” Қирғиз хонандаси Юлдуз Усмоновага қарши...
Қирғизистондан чиққан қочқинлар Ўзбекистонда яшириниб оч наҳор кун кечиришмоқда
ЕҲҲТ Қирғизистон учун полициячиларни танлашга шайланмоқда
Обид Қори Қирғизистондаги ёвуз кучларни дуои бад қилади

ҚИСҚА САТРЛАРДА
Қирғизистон жанубида милицияни маҳаллий лидерлар назорат қилмоқда
Қирғизистон ҳукумати Бишкекда митинг қилаётган Барқтабасов тарафдорлари билан музокара олиб бормоқда
ШХХТ Қирғизистонга июн воқеалари тафтишига ёрдам учун ҳуқуқ тартибот тизими маслаҳатчилари гуруҳини жўнатади
Локарно кинофестивалида ўзбекистонлик режисерларнинг: «Орол», «Барзаг», «Галл дараҳти» ва "Оратор" фильмлари қўйилади
7 августда Тошкентга расмий ташриф билан Япония ташқи ишлар вазири Кацуя Окада ташриф буюради
Ўзбекистонда 2 млрд. Тонна атрофида саноат ва маиший аҳлатлари тўпланган

Обуна бўлиш
Name     
E-mail   

Сўровнома
Гиёҳванд моддаларнинг тўла легализациясини қўллаб қувватлайсизми?
Фотогалерея
Валюталар курси
Подробнее на www.nbu.com -->
Об ҳаво