| 01.03.10 23:13
Суд тугади, – иш ҳукмга қолди… Uznews.net — Чирчиқ жиноят ишлари бўйича судида 15 одам устидан суд бўлиб ўтди, улар жиноят кодексининг 29 моддаси бўйича айбланишмоқда. Айблов версиясига кўра, улар ўтган йилнинг ёзида Тошкентда содир бўлган сиёсий жиноятда айбланишмоқда.
Ўзбекистон Мустақил Ҳуқуқ ҳимоячилари Ташаббус гуруҳи (ЎМХТГ) матбуот марказининг билдиришича, улар бир биридан оғир жиноятларда айбланишмоқда.
Қисман уларни, қасддан қотиллик, терроризм, миллий, ирқий ёки диний душманлик қўзғаш, конституцион тузумга тажовуз, жиноий уюшма тузиш, жамоатчилик ҳавфсизлигига таҳдид солувчи материалларни тайёрлаш ёки тарқатиш, диний экстремистик ва бошқа тақиқланган ташкилотларда иштирок этиш, ташкил этиш ва раҳбарлик қилиш...
26-февралда давлат айблови судья Шариповдан барча 15 нафар шахсни узоқ муддатга, 15 дан 20 йилгача муддатга озодликдан маҳрум этишни сўради. Ҳукм якин кунларда чиқарилади.
ЎМХТГ раҳбари Сурат Икромов, жараён жиноий процессуал қонунчиликнинг бузилишлари билан ўтганлигини айтади — унинг қаерда ўтганлигини ҳатто судланувчининг яқинлари ҳам билишмаган.
«Суд бошланишидан олдин судланувчиларнинг қариндошларига ёзма тарзда маҳкаманинг қаерда ўтиши ва вақти ҳақида билдирилиши лозим эди. Ушбу 15 нафар йигитларнинг қариндошларидан бирортаси бундай билдириш олгани йўқ, бундан ташқари улар ўз яқинлари ҳақида бирор хабар топиш учун тергов ва суд идоралари атрофини тарк этишмаяпти», - дейди Икрамов.
Ҳуқуқ ҳимоячисининг фикрига кўра, бу қадар маҳфийлик, судга оширилганларнинг айбсизлигини англатади.
Терроризм ва диний экстремизмда айбланаётган 15 нафар ўзбекистонликлар устидан суд, тақводор мусулмонларга қарши қатағонларнинг тугамаётганлиги сабабини жамоатчилик олдида оқлаш учун намуна бўлиши керак эди. Бироқ ҳукумат буни лозим топмади, аксинча, ахборот чиқиш имкониятини максимал камайтиришга ҳаракат қилишди.
Судланувчилардан бирортаси ўз истагига кўра адвокат ёллаш, суд томонидан белгиланган ҳимоячиларни назорат қилиш имконига эга эмас эди. Ишда иштирок этган барча адвокатлардан ишга оид маълумотларни ошкор этмаслик ҳақида тилхат олишган.
Бироқ бу ҳам ҳаммаси эмас: адвокатлар ўз химоясидагиларнинг айблов хулосалари билан фақат суд мажлиси пайтидагина танишишлари – шундан кейин улар иш бўйича барча материалларни топширишлари керак эди.
Шунингдек, ушбу кунларда шу суднинг ўзида бошқа бир маҳкама ЖКнинг айни моддалари бўйича 14 нафар судланувчи устидан давом этмоқда. ЎМХТГ маълумотларига кўра, бу каби судлар Чирчиқ ҳарбий гарнизони ва Қуйи Чирчиқ жиноят ишлари бўйича туман судида давом этмоқда. Судланувчиларга юқоридаги каби айблар қўйилган, бироқ уларнинг сони қанчалиги номаълум.
Жаъми бу каби жараёнларда, дастлабки маълумотларга кўра, 83 ёш йигитлар судланмоқда, уларнинг ёши 30 дан ошмайди.
Барча судланувчилар, ўтган йилги Тошкентдаги отишмалар билан боғлиқ воқеалар, Кўкалдош мадрасаси директори ўринбосари Аброр Аброровнинг ўлдирилиши, Тошкент имом хотиби Анвар Қори Турсунов ва ИИВ полковниги Хасан Асадовларга суиқасд билан алоқадорликда айбланишмоқда.
Сиёсий ва диний ишларга оид судларнинг мутлақ ёпиқлиги ўзбек фемидаси учун нормага айланди. ЎМХТГ раҳбарининг сўзларига кўра, на кузатувчилар, на судланувчиларнинг яқинлари суд залига қўйилмади.
«Ҳудди шундай вазият Андижондаги 2005 йилги исён иштирокчилари устидан бўлган судда ҳам кўзга ташланган эди. Бундан ташқари, ҳанузгача бу каби ишларнинг ҳукмлари, жазо ўтаётган жойлари номаълум. Бу уларнинг яқин қариндошларига ҳам номаълум», - таъкидлайди Икромов.
Бундан мақсад, на ҳукмга, на айблов хулосасига ва бошқа бирор ҳужжатга эга бўлмаган қариндошлар, бирор маҳаллий идора ёки халқаро ташкилотларга шикоят қила олмасликларидир, дея фараз қилади ҳуқуқ ҳимоячиси.
Uznews.net |