| 05.03.10 14:01
Жиззах суди қийноқлар юзасидан шикоятни текширмоқда Uznews.net — 25 нафар “диний экстремистлар” устидан бошланган Жиззах вилоятидаги энг йирик миқёсдаги суд, тергов пайтида қийноққа солингани ҳақида билдирган уч нафар судланувчини, суд тиббий экспертизасига жўнатди.
4 март куни, номи ҳозирча номаълум бўлган уч нафар судланувчи уларга нисбатан тергов пайтида қийноқлар қўлланилганини билдиришди, дея хабар беради Жиззахдан ҳуқуқ ҳимоячиси Бахтиёр Хамроев.
Кутилмаганда суд уларнинг арзини тинглашга ва уларнинг учаласини ҳам суд тиббий экспертизага жўнатишга қарор берди.
«Бу биз учун жуда муҳим фактдир. Менинг тажрибамда илк бор суд қийноқлар қўлланишига оид шикоятга экспертиза тайинлади», - дея изоҳлайди суд қарорини ҳуқуқ ҳимоячиси.
Ушбу суд жараёнид, жаъми вилоятнинг 25 нафар фуқаролари судланишмоқда. Уларнинг бари ҳукуматга ва жамоат тартибига қарши оғир жиноятларда, шунингдек ноқонуний диний ташкилотлар тузиш ва жамоатчилик ҳавфсизлигига таҳдид солувчи материаллар сақлашда айбланишмоқда.
Ҳуқуқ ҳимоячилари, айбловлар ҳеч бир асосга эга эмаслигини, жиноий иш эса ўзбек ҳукуматининг республикадаги диндор мусулмонларга қарши қаратилган стандартлар асосида олиб борилмоқда.
Uznews.net |