Русский  |  Ўзбекча  |  English  
Қидириш 
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ < ортга
Суратда: Мухаммад Солих
09.03.10 21:13
Мухаммад Солиҳ ҳақидаги фильм туфайли телеканални ҳужумга тутишди
Uznews.net - Россиядан туриб Марказий Осиё мамлакатлари учун кўрсатув узатувчи “К+” йўлдош телеканали, 6 март куни “Эрк” партияси лидери Муҳаммад Солиҳ ҳақидаги кўрсатув трансляцияси пайтида ҳужумга учради.

Телеканал “К+”, айрим маълумотларга кўра хорижга қочган қозоғистонлик миллиардер томонидан асос солинган ТВ, 6 март куни Гринвич бўйича 17:15 да кучли йўлдош ҳужумига тутилиб тармоқдан узиб қўйилди.

Бу ҳодиса, Ўзбекистондаги мухолиф партия бўлган “Эрк”нинг лидепи Муҳаммад Солиҳга бағишланган “Қуролсиз одамнинг озодлиги” фильми намойиши бошланганидан ўн минут ўтгач содир бўлди.

Кўрсатувни телевизорда тамоша қилган “Озодлик” радиоси продюссери Шуҳрат Бобожоновнинг сўзларига кўра, кутилмаганда тасвир ёмонлаша бошлаган, кейин эса у йўқолган ва умуман ўчган.

Каналнинг билдиришига кўра “Сайёра ва студия ўртасидаги алоқага ташқаридан номаълум таъсир ўтказилган”. Телевизиончилар, Тошкент назоратидаги махсус хизматлар аралашуви бўлганлигини гумон қилишмоқда.

“Қуролсиз одамнинг озодлиги” фильмида Ўзбекистондаги ва умуман Марказий Осиёдаги мухолифат тарихи ҳақида ҳикоя қилинади.

“К+”нинг билдиришича, фильмда собиқ Туркия Бош вазири Нажмиддин Эрбоқон, Озарбайжоннинг собиқ президенти Абулфайз Элчибейнинг маслаҳатчиси Ажал, ўзбек шоираси Гулчехра Нуруллаева, рассом Вячеслав Охунов, ёзувчи Сафар Бекжон ва бошқалар иштирок этган.

Муҳаммад Солиҳ “Озодлик”ка берган интервьюсида, бу ҳужум Тошкент ҳукумати томонидан уюштирилганига ишонишини айтади, бу ҳол, эндиликда улар ҳатто, режим мухолифлари ҳақида кўрсатув берадиган йўлдош каналларини ҳам тўса олишлари мумкинлигини исботламоқда.

Солиҳнинг сўзларига кўра, фильмда сўз унинг йигирма йиллик сиёсий кураши ва “Эрк” партияси ҳақида борган, ва албатта президент Ислом Каримов режимини тан олмаган “эркчилар”га ва бошқа кўплаб шахслар ҳақида гапирилган.

Айнан, Ўзбекистон ҳукумати жиноятлари хақидаги кўплаб фактлар очилгани учун ҳам, фильмнинг кўрсатилиши расмий Тошкент учун ножоиздир, дея ҳисоблайди Солиҳ.

Uznews.net
Рассказать про новость:
 Версия для печати    Послать другу  
 Twitter    Facebook    Stumbleupon    Livejournal


Комментарии Пользователей
11.03.2010 muslim pfizik atomshunos
Биллур линза ëрдамида қандай олов ëқишни биласизми. Кўпқиррали призма ўзида тарқоқ нурларни бир нуқтага жамлаб йўналтиради. Бу йўналган нур ўз рўпарасидаги жисмни оловга айлантиради.

Мухаммад СОЛИҲ ана шу призма.

Миллионлаб ўзбек ëшларининг зулмга қарши энергиясини бир нуқтага йиғадиган марказ.

Мусулмон ëшлар учун Муҳаммад Солиҳ бир диний аллома каби ҳидоят ва нусратга бошловчи лидер йўлбошчи.

Ғаззолийни таржима қилган¸ пайғамбарлар тарихини китоб қилган мусулмон Муҳаммад Солиҳ ëшлар учун ўрнак.

Демократик қадриятлар гарови ҳам айнан Мухаммад Солиҳдир. Сўз эркинлиги қонун устиворлиги ва адолат гарови ҳам Солиҳдир

Бизни энергиямиз Солиҳ призмасидан ўтиб зулм адолатсизлик куфр ва бидъат ахлатхонасини куйдирсин иншооллоҳ.



Амин
10.03.2010 ozari
Abulfayz Elchibey - Ozarbayjon Prezidenti bo'lgan.
Maqolada Turkiya Prezidenti degan yanglish jumla ketibdi.
Tuzatub qo'ysangizlar yaxshi bo'lardi.
Изоҳ қолдириш
Исмингиз: 
Email адресингиз: 
  Изоҳ: 
Марҳамат, 4 рақамли кодни киритинг:
  ->>    (Куки должны быть включены.)
БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР жаъми мақолалар >
29.07.10 12:30
28.07.10 01:57
20.07.10 18:48
16.06.10 22:49
10.06.10 16:12
10.06.10 15:53
09.06.10 22:04
09.06.10 19:27
09.06.10 16:20
08.06.10 23:45


ЭНГ ДОЛЗАРБ
Қирғизистондан чиққан қочқинлар Ўзбекистонда яшириниб оч наҳор кун кечиришмоқда
ЕҲҲТ Қирғизистон учун полициячиларни танлашга шайланмоқда
Обид Қори Қирғизистондаги ёвуз кучларни дуои бад қилади
Ўшдаги ётоқхонада зўрлаш ҳодисалари содир этилмаган
ЕҲҲТ полициячилари сўнгги ишорани кутишмоқда
Каримов ва Клинтон қочқинлар масаласини муҳокама этишди

ҚИСҚА САТРЛАРДА
ҚР Вақтли ҳукумати одамларни “террористик диверсия”дан қутқара олмагани учун халқдан кечирим сўради
Ўзбекла Ўшда бензин омбонини гаровга олишди. Улар БМТ кучлари киритилишини талаб қилишмоқда
Жума куни Қирғизистонга АҚШ давлат котиби Роберт Блейк мамлакат жанубидаги вазият музокараси юзасидан ташриф буюради
Андижон вилоят шифохонасида, этнинг зиддиятларда яраланган олти нафар қочқин ҳалок бўлди.
АҚШ Эронга БМТ бойитилган уран дастури юзасидан талаблариинг бажарилмаётгани бўйича тахдид солмоқда
Ўзбекистон Москва зоопарки учун бир жуфт гепард харид қилишни ва уларни “Жайрон” экоцентрига жойлашни режаламоқда.

Обуна бўлиш
Name     
E-mail   

Сўровнома
Гиёҳванд моддаларнинг тўла легализациясини қўллаб қувватлайсизми?
Фотогалерея
Валюталар курси
Подробнее на www.nbu.com -->
Об ҳаво