Русский  |  Ўзбекча  |  English  
Қидириш 
ЎЗБЕКИСТОН < ортга
ОИТС - жуда ҳавфли. Презервативлардан фойдалан; socialdesigner.com
02.03.10 23:39
Ўзбекистонда презирвативларни тарғиб қилиш тақиқланган
Ўзбекистонда презирвативларни тарғиб қилиш тақиқланган

Uznews.net – Ўзбекистон ҳукумати ЮНИСЕФ каби ташкилотларнинг ОИТС ва ОИВга қарши профилактика мақсадида презервативлардан фойдаланишни сиртдан тақиқлаб қўйган.

ОИВ ва ОИТС инфекциясига қарши ҳимоя воситаси сифатида презервативларни ишлатиш ташвиқоти, - дунёдаги барча мамлакатлар қўллаб келаётган стандарт чорадир.

Бироқ, маълум бўлишича, ҳукумат буни Ўзбекистон ҳақиқиқатларига тўғри келмайдиган холат дея топган, айниқса ёшларни секс пайтида контрацептивлардан фойдаланишга ундаш миллий ўзбек анъаналари ва маданиятига зид келади.

ЮНИСЕФ вакилларидан бирининг айтишича, БМТ болаларни ҳимоя қилиш бўлимининг, Ўзбекистондаги ОИТСга қарши ташвиқот билан боғлиқ тадбирлари жуда чегаралангандир.

Масалан ЮНИСЕФ билан PSI (Population Service International) ҳамкорликда чоп этган “ОИВ ва ОИТС бугун” нашри хуфия фармонга кўра тақиқланган.

Мамлакат ҳукумати наздида, китобдаги секс, наркотиклар масаласи ёшларни аксинча ҳаракатларга ундайди, ёшлар аксинча чексиз ишқ оғушига отланадилар, гиёҳвандлардан татиб кўриб, бир жинсли қовушиш билан шуғулланишади.

ЮНИСЕФ ходимларидан бирининг сўзларига кўра, ҳақиқатан ҳам, китоб ОИТСга қарши курашда кўплаб мамлакатларда синалган стандарт ёндошувни ўзида акс эттирган.

Бу ёндошув “АВС” - “Abstain, Be faithful, Condomise”, таржимада: “Ўзингни тут, Тўғри бўл (никоҳда ва муносабатларда садоқатли бўл), презерватив ишлат” дейилади.

“Агар кимдир сени – қўлингни оловга тиқма куясан, дея ўргатса, бу дегани, шунинг аксини қилишга ундаш дегани эмас”, - дейди ЮНИСЕФ ходими.

PSI томонидан 2003 йили нашр қилинган ОИВ инфекцияси ва ОИТС ҳақидаги “Соғлом турмуш тарзи. 21 аср ўқитувчиси”, Тошкентдаги “Изис” ННО си рахабари Максим Поповнинг қамоққа ташланиши билан якунланди.

27-ёшли ОИТСга қарши кураш фаоли 2009 йилнинг кузида Тошкент шахар Чилонзор туман судининг қарори билан етти йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Уни камомадда ҳамда ЮНИСЕФ ва PSI томонидан ажратилган грантнинг муайян қисмини ўзлаштирганликда айблашди.

Бироқ асосий айблов унинг соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси сифатидаги ишларига қаратилди.

Унга қарши
Суратда: Максим Попов
Жиноят кодексининг олтита моддаси бўйича айблов қўйилди, уларнинг учтаси молиявий фаолиятига, учтаси эса рухшунос ва ОИТСга қарши кураш фаоли сифатидаги ишларига қарши қаратилди.

Суд Поповни PSI китобини тарқатиш орқали 16 ёшга етмаганларини фахш ишларга, гиёҳванд истеъмолига, аксил ижтимоий ҳолатларга жалб қилишда айбдор деб топди.

“Ушбу китобда, - дейилади Поповнинг суд ҳукмида, - балоғотга етмаганларни сексуал ҳаракатларга ўргатувчи матнлар бор, гомосексуализм ва проституция, шунингдек порнографик тасвирлар тарғиб қилинади”.

Бироқ презирвативлар, наркотик, тасодифий секс алоқалари ва гомосексуализм ҳақида гапирмай туриб ОИТСга қарши қандай курашиш мумкин? - дея юзланишади “20 аср ўлати”га қарши кураш фаоллари”.

“Регнум” агентлиги маълумотларига кўра, ОИВ юқтирганлар бўйича Ўзбекистон МДҲда Украина ва Россиядан кейинги учинчи ўринда туради. 2008 йилнинг бошидан буён 13 минг ОИВ беморлари аниқланган.

Тошкентдаги “ОИТС маркази”га кўра, ҳар йили Ўзбекистонда 900 га яқин одам ОИВ юқтирганлигини англайди.

Айни пайтда, 20% юқиш ҳоллари республикада тиббиёт ходимлари айби билан ёки муассаса даги етишмовчилик туфайли содир бўлади. Афғон наркотиклари транзити бўлган мамлакатда наркомания, юқишдаги иккинчи йўлдир, учинчиси эса – ҳимояланмаган сексдир.

Эҳтимол, ОИТСга қарши курашнинг янги усулларини, АВС ёндошувига кўра соғлом ҳаёт тарзи, презирвативлар ва стерил шприцларни эслатмасдан президент Ислом Каримовнинг қизлари Гулнора ва Лолалар таклиф қилаётгандир.

Уларнинг биринчиси масалан, 2009 йили Канн кинофестивали доирасида “amfAR” билан бирга ўтказилган “ОИТСга қарши Кино , ҳайрия нонуштаси ҳомийси бўлди.

ОИТСга қарши кураш соҳасидаги илмий тадқиқотларга кўмак бераётган “amfAR” сайтига кўра, Канндаги нонушта хомийларга 150 минг долларга тушди.
Канндаги ҳайрия нонуштаси; gulnarakarimova.com


Тошкентда Максим Поповнинг судланишига оид шунингдек “amfAR” билан муносабатларига оид саволга Каримова изох беришдан бош тортди.

Президентнинг кенжа қизи Лола ҳам ОИТСга қарши курашда маррани бермай келаяпти. 1 декабрда унинг “Сен – ёлғиз эмассан” ташкилоти Тошкентда таниқли рэпперлар “Busta Rhymes” ва “Quest Pistols”ларнинг: “Биз ОИТС ва наркотикларга қаршимиз” шиори остида концерт беришди.

Гулнора Каримованинг Канндаги мода юлдузлари ва артистлар ёнида туриб суратларга тушиш билан боғлиқ олифта нонуштасидан кейин Ўзбекистонда ОИВ юқтирганлар ҳоли яхши бўлдими?

Ўзбекистонда ОИВ юқтирганлар ёки наркоманлар – ҳаётдаги бахтиқаро одамлардир, на жамиятнинг, на давлатнинг улар билан иши йўқ, деди “Uznews.net”га ўзларининг даҳшатли ташхислари ҳақида билиб қолган одамлар.

ОИТС мавзуси эксплуатацияси Каримовнинг қизларига дунё юлдузлари орасига кириш имконини беради, чунки бу мавзу ҳамиша оммабоп ва долзарбдир. Бироқ беморларда касалликка қарши курашчилар қаршисидаги Каримоваларнинг бу каби фаоллиги аччиқ кулгу қўзғатади.

Уларга, кўпчиликнинг таъбири билан айтганда худо берган руҳшунос Максим Попов ёрдам берган бўларди ва ёрдам бераётган эди.

У наркоманларни дахшатли ломкадан, ОИВ юқтирганларни эса депрессиядан чиқаришнинг уддасидан чиқар, ОИТС ташхисига билан энг тубанлик қаърига чўкмасликни тарғиб қилувчи китоблар тарқатиш ва ўқитишдан чарчамасди.

Uznews.net
Рассказать про новость:
 Версия для печати    Послать другу  
 Twitter    Facebook    Stumbleupon    Livejournal


Изоҳ қолдириш
Исмингиз: 
Email адресингиз: 
  Изоҳ: 
Марҳамат, 4 рақамли кодни киритинг:
  ->>    (Куки должны быть включены.)
БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР жаъми мақолалар >
28.07.10 03:48
23.06.10 18:49
15.06.10 17:41
15.06.10 16:59
09.06.10 02:33
04.06.10 01:37
03.06.10 17:25
25.05.10 19:43
25.05.10 18:53
25.05.10 18:27


ЭНГ ДОЛЗАРБ
Қирғизистондан чиққан қочқинлар Ўзбекистонда яшириниб оч наҳор кун кечиришмоқда
ЕҲҲТ Қирғизистон учун полициячиларни танлашга шайланмоқда
Обид Қори Қирғизистондаги ёвуз кучларни дуои бад қилади
Ўшдаги ётоқхонада зўрлаш ҳодисалари содир этилмаган
ЕҲҲТ полициячилари сўнгги ишорани кутишмоқда
Каримов ва Клинтон қочқинлар масаласини муҳокама этишди

ҚИСҚА САТРЛАРДА
ҚР Вақтли ҳукумати одамларни “террористик диверсия”дан қутқара олмагани учун халқдан кечирим сўради
Ўзбекла Ўшда бензин омбонини гаровга олишди. Улар БМТ кучлари киритилишини талаб қилишмоқда
Жума куни Қирғизистонга АҚШ давлат котиби Роберт Блейк мамлакат жанубидаги вазият музокараси юзасидан ташриф буюради
Андижон вилоят шифохонасида, этнинг зиддиятларда яраланган олти нафар қочқин ҳалок бўлди.
АҚШ Эронга БМТ бойитилган уран дастури юзасидан талаблариинг бажарилмаётгани бўйича тахдид солмоқда
Ўзбекистон Москва зоопарки учун бир жуфт гепард харид қилишни ва уларни “Жайрон” экоцентрига жойлашни режаламоқда.

Обуна бўлиш
Name     
E-mail   

Сўровнома
Гиёҳванд моддаларнинг тўла легализациясини қўллаб қувватлайсизми?
Фотогалерея
Валюталар курси
Подробнее на www.nbu.com -->
Об ҳаво