Русский  |  Ўзбекча  |  English  
Қидириш 
ЖАМИЯТ < ортга
Обид Қори Назаров; фото: youtube.com
21.07.10 14:15
Обид Қори Қирғизистондаги ёвуз кучларни дуои бад қилади
Uznews.net – Бугунги кунда Швецияда яшаётган таниқли ўзбек имоми Обид Қори Назаров, Қирғизистон жанубидаги ўзбекларга қарши авж олган зўровонликларни қоралади ва ўз тарафдорларига бу ваҳшийларни дуои бад қилишларига изн берди.

Обид Қори Назаров Қирғизистон жанубидаги қирғиз миллатчилари ва жиноятчилари томонидан Ўш ва Жалолободдаги ўзбек маҳаллаларига қилинган босқин ва қотилликлар авж олган июн воқеалари юзасидан баёнот билдирди ва ўз тарафдорларига қарата қилган видеомурожаатини “youtube”га жойлаштирди.

Ўз шогирдларининг, “жабрдийдаларга қандай ёрдам кўрсатиш мумкин?”, “бундай ваҳшийлик қилаётганларни дуои бад қилса бўладими?” каби саволларига жавоб бераркан, Обид Қори Назаров Қирғизистонда давом этаётган, “қалбларимизни азоблаётган мудҳиш қирғин ҳаммамизнинг баробар ғамимиз ва қайғумизга айланган” деди.

Зўровон ва қотилларни дуои бад қилиш масаласида тўхталаркан, ўзбек имоми, айни унинг дилини узоқ ўртаб келаётган савол берилганини, бироқ у мусулмонлар “бу ваҳшийларни дуои бад қилиш нафақат жоиз, балки вожиб ва жуда ҳам зарур” деган қарорга келганлигини айтди.

“Замонавий қуроллар билан тиш-тирноғигача ҳимояланган, танклар, БТР ва снайперлардан ўт очиб, тинч аҳолини шафқатсиз қираётган, уйлар ва бозорларга ўт қўяётган, ҳатто тез ёрдам машиналарига, касалхона ва масжидларга ҳужум қилаётган, жонни ҳам, молни ҳам, инсон шаънини ҳам баробар оёқ-ости қилаётган бу ёвуз қора кучларнинг йўқ қилинишига бирор киши эътироз билдирадими?”, - деди Назаров.

Қирғинни тўхтатиш, ақлдан озган қирғиз миллатчиларини тизгинлаш – бу ҳақда, Обид қорининг сўзларига кўра, барча онгли инсонлар, эркаклар ва аёллар, оддий фуқаролар ва сиёсатчилар, диндорлар ва динсизлар бош қотирмоқдалар.

Ҳоҳ у русники, ўзбекники ёки БМТники бўлсин зудлик билан жанубий Қирғизистонга қўшин киритиш кўпчиликнинг истаги, дея ҳисоблайди ўзбек имоми. “Агар бу гуруҳлар йўқ қилинса кимдир бунга қарши бўладими?” - дея таъкидлайди у ўз видеомурожаатида.  

“Шундай экан, аёллар ва қизларни зўрлаб, сўнг ўлдираётган, болаларни мўлжаллаб снайперлардан отаётган, ёш йигитлар ва ўсмирларни тириклайин ёқиб юбораётган, ҳатто отиб ўлдиргандан сўнг сўйиб ҳам қўяётган, хуллас, аввалдан пухта ишланган режа асосида ўзбек миллатини қираётган разил ваҳшийларни ҳалок қилишни сўраб, Аллоҳга илтижо қилишга ким қарши бўла олади?”, - дея билдиради Обид қори Назаров.

Айни талаб билан ҳеч нарса қилмаётган президентларга ва бошқа сиёсатчиларга эмас, биринчи навбатда уларни яратган Зотга мурожаат қилиш лозим дея ҳисоблайди Обид Қори.

Аммо ҳозир зудлик билан миллатдош ва диндошларимизга, дунё мусулмонларига етказмоқчи бўлган илтимосимиз шуки, нафақат ўзбек миллатининг, балки Ислом ва инсониятнинг душманлари бўлган бу ёвуз кучларга қарши Аллоҳ таолодан ғазаб ва азоб сўраб дуолар қилайлик, намозларимизда қунутлар ўқийлик, қотилларни ҳалок этишини илтижо қилайлик - У Зотнинг нусрат ва ёрдами келиши аниқ!

“Бир илтимосимиз шуки, - дея мурожаат қилади ўз тарафдорларига Обид Қори, - нафақат ўзбек миллатининг, балки Ислом ва инсониятнинг душманлари бўлган бу ёвуз кучларга қарши Аллоҳ таолодан ғазаб ва азоб сўраб дуолар қилайлик, намозларимизда қунутлар ўқийлик, қотилларни ҳалок этишини илтижо қилайлик - У Зотнинг нусрат ва ёрдами келиши аниқ!”.

Обид Қори Назаров, узоқ йил қувғин ва Ўзбекистон ҳукумати тазйиқлари остида яшаб, 2006 йили Швециядан бошпана олди.

Расмий Тошкент Назаровни асосий диний мухолифи деб билади, уни Ўзбекистондаги ваҳобийлик ҳаракатига раҳбарлик қилаётганликда айблаб келади.

Мамлакатда юзлаб одамлар биргина Назаров билан таниш бўлганликлари ёки унинг китобларини сақлагани, ўқигани учун қамоққа олиниб, узоқ йилларга озодликдан маҳрум қилинишган. 2004 йили Тошкентда унинг ўғли Ҳусниддин изсиз йўқолди, унинг йўқолишида қувғиндаги имом Ўзбекистондаги кучишлатар тизимларни айблайди.

Uznews.net
Рассказать про новость:
 Версия для печати    Послать другу  
 Twitter    Facebook    Stumbleupon    Livejournal


Комментарии Пользователей
22.07.2010 reality
Аммо қориака бу фатвони қайси далилга асосланиб, чиқарганини айтмабди-ку! Бу фатво нақадар саҳиҳ?
Гап шундаки, шариатда дуои бад қилиш икки ҳолдан бирида бўлади: куч етмаганида (Ислом тарихида - 40та Ҳофизи Қуръон саҳобанинг хоинлар тарафидан қатл қилиниши воқеаси бунга мисол. Шунда 40 кун саҳарда қотиллар дуои бад қилинган. 40 кун мобайнида қуролли гуруҳ шакллантирилган).
Куч етарли бўлганида эса, дуо қилиб ўтириш билан чекланилмайди, балки фаол адекват ҳаракатларга киришилади. Аслида бу ҳам вақтинча амал, яъни то етарли куч вужудга келтирилгунича. Қачонки куч етарли бўлгач, дуруст амалга киришилади (Ислом тарихида - Муҳаммад ибн Масламани Каъб ибн Ашраф ҳузурига юборилиши бунга мисол бўла олади)
Аммо бугунги қори акалар ё исломдан етарлича хабарлари йўқ, ё хабардор бўлишни истамайдилар, ё биз билмаган бошқа сабаблари бор. Акс ҳолда 40 кун эмас, 40 йилнинг ярми ўтса ҳам на бирон гурух тайёрладилар, на мақбул бир дуо қила олдилар, мақбул бўлганида у ҳам кўринарди эндига қадар.
Изоҳ қолдириш
Исмингиз: 
Email адресингиз: 
  Изоҳ: 
Марҳамат, 4 рақамли кодни киритинг:
  ->>    (Куки должны быть включены.)
БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР жаъми мақолалар >
16.08.10 22:51
29.07.10 13:00
17.06.10 19:30
05.06.10 01:30
04.06.10 17:07
01.06.10 23:07
27.05.10 17:38
20.05.10 01:09
26.04.10 17:43
16.04.10 03:28


ЭНГ ДОЛЗАРБ
EҲҲТ полицияси Қирғизистон жанубига киритилмайди
ЕҲҲТ полицияси қирғиз жанубига боришга кечикмоқда
“Мен қимиз ҳақида куйладим...” Қирғиз хонандаси Юлдуз Усмоновага қарши...
Қирғизистондан чиққан қочқинлар Ўзбекистонда яшириниб оч наҳор кун кечиришмоқда
ЕҲҲТ Қирғизистон учун полициячиларни танлашга шайланмоқда
Обид Қори Қирғизистондаги ёвуз кучларни дуои бад қилади

ҚИСҚА САТРЛАРДА
Қирғизистон жанубида милицияни маҳаллий лидерлар назорат қилмоқда
Қирғизистон ҳукумати Бишкекда митинг қилаётган Барқтабасов тарафдорлари билан музокара олиб бормоқда
ШХХТ Қирғизистонга июн воқеалари тафтишига ёрдам учун ҳуқуқ тартибот тизими маслаҳатчилари гуруҳини жўнатади
Локарно кинофестивалида ўзбекистонлик режисерларнинг: «Орол», «Барзаг», «Галл дараҳти» ва "Оратор" фильмлари қўйилади
7 августда Тошкентга расмий ташриф билан Япония ташқи ишлар вазири Кацуя Окада ташриф буюради
Ўзбекистонда 2 млрд. Тонна атрофида саноат ва маиший аҳлатлари тўпланган

Обуна бўлиш
Name     
E-mail   

Сўровнома
Гиёҳванд моддаларнинг тўла легализациясини қўллаб қувватлайсизми?
Фотогалерея
Валюталар курси
Подробнее на www.nbu.com -->
Об ҳаво